Фуқаро вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Равшанжон Насимовнинг сайёр қабулида мутасаддидан ана шу муаммоларни ижобий ҳал этиб беришни сўраб мурожаат қилди. Шу жойда тегишли банк мутасаддиларига топшириқ берилди. Натижада Нодира Назаровага 25 миллион сўм миқдоридаги кредит тез орада ажратилиши маълум бўлди. Кейинги масала – электр энергиясидан қарздорлик ҳақиқатан ҳам истеъмолчига асоссиз ҳисоблангани, бугунги кунда унинг ҳеч қандай қарзи йўқлиги ўрганиш давомида ўз исботини топди.
Аҳамиятлиси, Қамаши тумани марказидаги истироҳат боғида ташкил этилган ушбу юзма-юз мулоқотда 100 нафардан ортиқ киши қатнашиб, ўзини қийнаётган муаммолар билан вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғига мурожаат қилди. Жумладан, Охунбобоев маҳалласида истиқомат қилувчи Эштемир Эгамбердиев ша маҳалладаги Қўтанбой қишлоғидан ўтувчи йўл таъмирталаб экани, ичимлик суви таъминоти ҳанузгача жиддий бошоғриқ бўлиб қолаётгани, шунингдек, пилла етиштириш билан машғул бўлган айрим оилалар иш ҳақларини ололмаётганини билдирди. Ушбу масалалар мутасаддилар билан бирга муҳокама қилиниб, аҳволни ижобий томонга ўнглаш чораси кўрилиши таъкидланди.
Сайёр қабул давомида келиб тушган мурожаатларнинг 15 таси жойида ечим топди. 34 та муаммони ҳал этиш бўйича тегишли ташкилот ва идора раҳбарларига топшириқлар берилди.
Шунингдек, тадбирда туманда истиқомат қилаётган 5 нафар беморларга ногиронлик аравачалари, 10 нафарига эса ҳассалар тақдим этилди.
М.ШУҲРАТОВ