Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) ВА УНИНГ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ САЙЛОВИ: ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР ВА ВАЗИФАЛАР

Шоҳиста БОЗОРОВА.

01.03.2017


ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) ВА УНИНГ МАСЛАҲАТЧИЛАРИ САЙЛОВИ: ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАР ВА ВАЗИФАЛАР

Унда вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси масъул ходимлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва туман (шаҳар) бўлинмалари, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи вилоят ва туман (шаҳар) комиссиялари раислари ва ишчи гуруҳлари аъзолари иштирок этди.

Семинарни фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи вилоят комиссияси раиси Исломиддин Аброров олиб борди.

Семинарда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Нодир Қурбонов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси аъзоси Абдураҳмон Бобоев, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Қашқадарё ҳудудий бўлинмаси ходими Даврон Кесимов бўлажак сайловни ташкил этиш ва уни ўтказишда алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, очиқ-ошкоралик, қонунийликни таъминлаш, номзодларнинг қонун асосида қўйилган талабларга мослигини ўрганиш каби масалалар юзасидан маърузалар қилишди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти барпо этишда маҳалла институтининг ўрни ва аҳамияти тобора ортиб бораяпти. 2013 йил ноябрь-декабрь ойларида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказилган сайловдан сўнг ўтган давр мобайнида йиғинлар ҳаётида туб ўзгаришлар юз берди. Маҳаллаларда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари, айниқса, аҳолининг жипслашуви, ягона мақсад сари интилиши қўлга киритилаётган ютуқларнинг асосини ташкил этади. Бу, аввало, давлатимиз томонидан фуқаролик жамиятининг ушбу институти мавқеини юксалтириш бўйича қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани самарасидир.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 5 мартдаги тегишли қарорига мувофиқ, фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва улар маслаҳатчиларининг  навбатдаги сайловини ўтказиш муддати 2016 йилнинг май-июнь ойлари этиб белгиланди. Бўлажак сайлов Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида сифат жиҳатдан янги, кучли фуқаролик жамияти қарор топаётган социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий  шароитда ўтади. Таъбир жоиз бўлса, бу – Истиқлолнинг чорак асрлик қутлуғ тўйи билан бир қаторда, жорий йилдаги энг улкан ижтимоий-сиёсий воқеа ҳисобланади.

Мазкур сайловда вилоятимизда 660 нафар раис ва уларнинг 6 минг нафардан зиёд маслаҳатчиси сайланиши режалаштирилмоқда. Айни пайтда ушбу сайловларга тайёргарлик, уни ташкил этиш борасидаги ишлар Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонунларига  мувофиқ олиб борилмоқда.

Семинарда, шунингдек, 2013 йилда бўлиб ўтган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида йўл қўйилган камчиликлар таҳлил этилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА.

Суратда: семинардан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo