Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
1 январь, чоршанба. 2025 йил                         Махсус версия RU

Замира РЎЗИЕВА

17.02.2017


ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ОНГИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ОАВнинг РОЛИ

Журналистларнинг касбий маҳоратини ошириш, ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлигини янада кучайтириш, мутахассислардан ҳуқуқий маслаҳатлар олишни самарали йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган мазкур семинар-тренингда журналистлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирок этди.

Унда “Фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини ҳимоялашда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва роли”, “Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ҳуқуқий кафолатлари”, “ОАВда ҳуқуқий масалаларни ёритиш”, “Ҳуқуқий мавзуни ёритаётган журналистларга қўйиладиган талаблар” каби мавзуларда маърузалар тингланди. Шунингдек, қатнашчилар соҳага оид янгиликлар билан яқиндан таништирилди.

Семинар-тренинг эркин мулоқот тарзида, қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтди.

Замира РЎЗИЕВА

Report typo