Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
27 февраль, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

18.01.2024


Футбол афсонаси ўлдирилганми?

Машҳур футбол юлдузи Диего Марадонанинг ўғли - кичик Диего Армандо Марадона отаси ўлдирилганини айтди, дея хабар берган Marca манбаси.

"Биз Аргентина суд-ҳуқуқ тизимига ишонамиз. Улар отамни ўлдиришди. Буни ким қилганини айтиш менгамас. Менинг бу борада ўз фикрларим бор, лекин уларни оммага ошкор қилолмайман", деган кичик Марадона.

Футбол афсонаси 2020 йил 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этганди.  У профессионал футболчи сифатида "Наполи", "Архентинос Хуниорс", "Бока Хуниорс", "Барселона", "Севилья" ва "Ньюэллс Олд Бойз" клубларида тўп сурган. Аргентина терма жамоаси таркибида 91 та ўйин ўтказиб, 34 та гол урган.

Report typo