Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.12.2021


Гўзаллик маликаси уч йиллик қамоқ жазоси олди

Собиқ гўзаллик маликаси Эмма Коронель Айспуро Америкада уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. У бир пайтлар АҚШ ҳукумати томонидан энг кўп қидирилган жиноятчи - Коротышка номи билан танилган наркобарон Хоакин Гусманнинг хотини бўлиб, жорий йил февралда қўлга олинган эди. Аёл эри бошқарган Синалоа - Мексикадаги гиёҳвандлик воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланувчи энг қудратли жиноий гуруҳга ёрдам берганлик айбини тан олган.

Бундан ташқари, терговчилар айнан Эммани Коротышканинг Мексика қамоғидан мардонавор қочишига алоқадор деб ҳисоблайди. Чунончи, 2015 йилда маҳбус ўзи сақланган бўлма остидан қазилган 1,5 километрлик ер ости йўли орқали ҳибсхонадан мопедда қочган. Гусманни қайта қўлга олиш учун ҳатто мамлакат армиясини сафарбар қилишга тўғри келган.

Коротышка АҚШда умрбод қамоқ жазосини ўтаяпти. Унинг хотини ҳам қамоқда сақланади. Собиқ гўзаллик маликаси, экспертларнинг айтишича, айни ҳолатида панжара ортида қолгани анча хавфсизроқ.

Мексика ҳукумати Гусманни бундан тўрт йил аввал АҚШга топширганди. 2019 йилда суд уни умрбод ва яна 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган. Наркобарон устидан бошланган суд якунлангач, орадан икки йил ўтиб, Америкада наркобароннинг хотини қўлга олинган. Айтилишича, аёл Коротышкага уюшган жиноий гуруҳни бошқаришда ва гиёҳвандлик воситаларини тарқатишда ёрдамлашган.

Report typo