Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

29.02.2024


Galaxy Ring - инсон ҳаётийлик коэффициентини ҳисоблаб чиқаради

Samsung компанияси Mobile World Congress 2024 технологиялар кўргазмасида фитнес-трекернинг анча ихчам муқобили бўлган Galaxy Ring ақлли узугини батафсил тақдимот қилди. Бу ҳақда CNBC нашри ёзган.

Компания вице-президенти Хон Пакнинг сўзларига кўра, Galaxy Ring одам юрак уриши маромини ўлчашга, шунингдек, унинг ҳаракатларини кузатишга қодир кўплаб датчиклар билан жиҳозланган. Қурилма қабул қилган маълумотлари асосида мобиль иловага юракнинг ишлаши, нафас, уйқу сифати ва бошқалар ҳақида ахборот узатади. Ушбу барча маълумотлар Galaxy Ring узугига фойдаланувчининг бошланаётган кунга жисмоний ва ақлий-руҳий тайёрлигини акс эттирувчи ҳаётийлик коэффициентини ҳисоблаб чиқариш имконини беради.

Аслида Galaxy Ring соат ва маълумотларни акс эттириш функцияларидан холи анча ихчам фитнес-трекер бўлади. Хон Пак истеъмолчиларнинг тақиб юриладиган электрон буюмлар хилма-хиллигига бўлган талаби уни ишлаб чиқаришга илҳом берганини айтган. У тўлиқ мустақил гаджет ёки смарт соатга ҳамроҳ бўлиши мумкин. Яна, янги қурилмадан контактсиз тўловларни амалга ошириш учун ҳам фойдаланса бўларкан.

Galaxy Ring ақлли узугини ишлаб чиқариш қайси босқичда эканлиги маълум қилинмаган. Бироқ, вице-президент гаплари бўйича, тайёр қурилмалар шу йилдаёқ пайдо бўлади. Уларнинг нархи сир тутилмоқда.

Report typo