Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

23.02.2021


Гандболчиларимиз – ғолиблар қаторида

Жорий йилнинг 12-18 февраль кунлари Тошкент вилояти Олмалиқ шахрида 2004-2005 йилларда туғилган ёшлар ва ўсмир қизлар ўртасида спортнинг гандбол тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Унда вилоятимиз шаънини Ғузор тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг гандболчи қизлар жамоаси ҳимоя қилишди.

Эътиборлиси, мураббий Фазлиддин Аралов бошчилигидаги спортчи қизлар мусобақада муносиб иштирок этиб, фахрли 3-ўринни қўлга киритди.

Таъкидлаш жоиз, ўтган йил 21-22 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида анъанавий каратэ-до бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилган, мусобақада ғузорлик 24 нафар спортчи татамида ўз рақибларини таслим этиб, 18 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўрин эгалланди.

Ундан аввал эса Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Футбол ассоциацияси ҳамкорлигида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилган “Чарм тўп-2020” мусобақасида Ғузорнинг Авғонбоғ маҳалласи ёшлари 3-ўринни қўлга киритганди.

Ушбу натижалар туманда спортнинг қатор турлари бўйича етук ўғил-қизлар етишиб келаётганидан далолат беради.

Report typo