Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Генераллар эҳтимолий исён гавдалантирилган ўқув-машқи ўтказишни маслаҳат берди

23.12.2021


Генераллар эҳтимолий исён гавдалантирилган ўқув-машқи ўтказишни маслаҳат берди

Истеъфодаги америкалик генераллар Пол Итон, Антонио Тагуба ва Стивен Андерсон 2024 йилги президентлик сайлови ортидан АҚШдаги вазият фуқаролик уруши ҳолатигача бориб етишини тахмин қилди.

“Шахсий таркиб хилма-хиллиги армиямизнинг устунликларидан бири саналади. У эътиқоди ва келиб чиқиши ҳар хил бўлган шахслар тўплами. Бироқ тартиб доимий таъминланмаса, қуролли кучлар ичида жамиятдаги ихтилофларни акс эттирувчи исён юзага келиши жуда ҳақиқатга яқин”, деб ёзади собиқ ҳарбийлар “The Washington Post” газетасида.

Улар фикрига кўра, сиёсий зиддиятлар қўшинларни икки қарама-қарши лагерга ажралишига олиб келиши мумкин.  

“Бутун қўмондонлик иерархияси доирасида – генераллардан тортиб, батальонлар даражасигача сиёсий қарашлар бўйича оммавий бўлиниш потенциали фавқулодда юқори”, дея қайд этган мутахассислар.

Мақола муаллифлари ёзишича, жорий йил январь ойида Капитолийда кузатилган тартибсизликлар ижтимоий, сиёсий ва ҳарбий тузилмалардаги камчиликларни яққол кўрсатди. Улар армияда конституция ва фуқаролик сайлов жараёнига содиқлик юзасидан тўлиқ тафтиш ўтказишга чақирган. Шунингдек, Итон, Тагуба ва Андерсон эҳтимолий исён гавдалантирилган ўқув-машқи ўтказишни ҳам маслаҳат беришган.

Эслатиб ўтиш ўринли, сўнгги президентлик сайловида рақиби Жо Байденга ютқазган Трамп тарафдорлари 6 январда Капитолийга ҳужум қилиб, АҚШ конгресси ишини бир неча соатга тўхтатиб қўйганди. Тартибсизликлар натижасида намойиш иштирокчиси бўлган аёл ва полиция ходими, яна уч киши эса куч ишлатиш билан боғлиқ бўлмаган ҳолатда вафот этган.

Report typo