Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

А.НОРОВ.

01.03.2017


ГИЁҲВАНДЛИК, ИЧКИЛИКБОЗЛИК – ЗАРАРЛИ ИЛЛАТ

Яккабоғ туманидаги агросаноат касб-ҳунар коллежида “Камолот” ЁИҲ Яккабоғ туман кенгаши қошида ташкил этилган “Саломатлик ва экология” маркази томонидан ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши курашиш ойлиги доирасида ўтказилган тадбирда шу ҳақда сўз борди. Унда туманнинг фаол ёшлари, коллеж ўқувчилари иштирок этишди.

Маълумки, тамаки чекиш ҳомиланинг тушиши ёки нобуд бўлиши, туғилган чақалоқ вазнининг камайиши, бола жисмоний ва ақлий ривожланишда орқада қолиши каби бир қатор салбий ҳолатларга олиб келади. Алкоголли ичимликларга ружу қўйишнинг оқибатлари эса бундан-да аянчлироқ.

Афсуски, бу иллатларга мойил ёшлар ҳам орамизда учраб турибди. Тадбирда бу каби иллатларнинг инсон ва унинг ҳаётига соладиган хавфи аниқ мисоллар ёрдамида батафсил тушунтирилди.

А.НОРОВ.

 

Report typo