Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

09.02.2017


ГИЁҲВАНДЛИК – УМР ЗАВОЛИ

Хусусан, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, уларни гиёҳвандлик, диний экстремизм ва бошқа салбий таъсирлардан ҳамда “оммавий  маданият” хуружларидан ҳимоя қилиш борасидаги ишлар юзасидан  истиқболдаги мақсадлар белгилаб берилган эди. Мазкур устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1 февралидан 1 мартига қадар ички ишлар идораларининг соҳавий хизматлари таълим муассасалари, “Маҳалла” фонди, “Камолот” ЁИҲ билан ҳамкорликда вилоятимиз шаҳар ва туманларида, қишлоқ, маҳаллаларда, олий ўқув юртлари, коллеж ва академик лицейлар ҳамда умумтаълим мактабларида “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситаларининг тарқалишига қарши кураш ойлиги” доирасида тарғибот тадбирлари ўтказмоқда.

Маълумки, гиёҳвандлик ўзининг мудҳиш оқибатлари туфайли “аср вабоси” нисбатини олган. Бу офатга дучор бўлган шахс, аввало, инсоний қиёфасини йўқотиши ва охир-оқибат ажалга рўбарў келиши ҳам айни ҳақиқат. Аммо бунгача гиёҳванд ўз ҳаётини издан чиқаради, шунинг баробарида яқинларига, атрофдагиларга ва жамиятга моддий ва маънавий зарар етказади. Бу иллат таъсирига айрим ёшларнинг тушиб қолаётгани эса ниҳоятда ачинарли. Шу сабаб ҳам гиёҳвандлик воситалари тарқалишига қарши юртимизда тарғибот-ташвиқот ишлари мунтазам равишда олиб борилади. Мазкур ойлик доирасида эса бу борадаги тадбирларнинг қамрови ва таъсирини кенгайтириш, бунда таъсирчан, замонавий услуб ва воситалардан фойдаланиш, ёшлар қалбида бу жирканч иллатга қарши онгли муносабатни шакллантириш мақсад қилинган.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo