Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Музаффар ТУРОПОВ

23.02.2017


ГИЁҲВАНДЛИККА ҚАРШИ КУРАШ

Таъкидланганидек, инсон учун бебаҳо бойлик – бу саломатликдир. Уни асраб-авайлаш эса ҳар биримизнинг ўз қўлимизда. Бироқ буни гиёҳвандлик балосига гирифтор бўлганлар англамайдилар. Англаганларида эса кеч бўлади.

- Ҳеч кимга сир эмас, бу “заҳри қотил”ни истеъмол қилганларнинг аксарияти ўпка саратони, асаб, бўғма касалликлари каби оғир дардлар билан оғриб, ҳаётдан эрта кўз юмишади, - деди вилоят наркология диспансери бўлим бошлиғи Анвар Ҳақбердиев.  – Шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай турдаги гиёҳванд модда қабул қилинганда кишининг физиологик ҳолатида, айни пайтда хулқида ҳам ўзгариш пайдо бўлади. Шунинг учун ота-оналар билан бирга ўқитувчи-мураббийлар ҳам ёшларнинг мазкур аянчли иллат таъсирига тушиб қолмаслиги учун ўқувчидаги ўзгаришларни дарҳол илғаб, зарур чора-тадбирларни амалга ошириши керак.

Ёшларга дунёнинг ҳеч бир мамлакатида юртимиздагидек алоҳида эътибор, рағбат ва кўмак кўрсатилмаса керак. Чунки эртанги куни ёруғ, келажаги истиқболли бўлишини истаган халқ ёшларини ҳар томонлама баркамол вояга етказишга бирламчи мақсад сифатида қарайди. Шундай экан, кенг кўламли эътибор ва рағбатга жавобан ўғил-қизларимиз яратилган шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиши, ҳаётда ўз ўрнини топиши ва Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшишлари зарур.

Тадбирда ана шулар ҳақида атрофлича фикр юритилди, ўқувчи-ёшларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. Мавзуга оид видеофильм намойиши йиғилганларни чуқур мушоҳадага чорлади.

Музаффар ТУРОПОВ

Report typo