Африкалик кекса эркак аёллардан қўрққани учун узоқ йиллардан буён яккаланиб яшайди, деб ёзади Oddity Central манбаси.
77 ёшли Калличе Нзамвит хотин-қизлардан шунчалик қўрққанидан чидаб бўлмас даражада даҳшатга тушишини тушунганида 16 ёшда эди. Ҳар гал у аёллар ёнида бўлганида танаси титрашни бошлаган, ўзи эса салбий ҳис-туйғуларни бошдан кечирган. Ўшандан буён уйи атрофини улкан ёғочли девор билан ўраб олган ва ундан нарига чиқмайди.
Унинг қабиласидан бўлган хотин-қизлар Калличе Нзамвитдан хафа эмасликлари ва унга девор ошириб кийим-кечак ҳамда овқат ташлаб туришларини айтишган.
"Унинг аёллардан қўрқиши ғалати. Биз унга ёрдам беришни хоҳлаймиз, у эса биз билан гаплашиш ёки яқинроқ боришимизни истамайди", дея қўшимча қилган маҳаллий хотин-қизлардан бири.
Гарчи Калличе Нзамвитга ҳеч қачон тиббий ташхис қўйилмаган бўлсада, мутахассислар у "аёллардан оғриқли ва мантиқсиз қўрқиш" билан тавсифланадиган жуда кам учрайдиган касаллик, гинофобияга чалинган деган хулосада.
"Мен аёллар ёнимда бўлишини хоҳламайман, чунки улар мени қўрқитади", дея ҳолатга изоҳ берган африкалик кекса.