Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 май, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.05.2024


Глобал IT харажатлари 8 фоизга ўсиши кутилаяпти

Жорий йилда дунё бўйича ахборот технологиялари (IT) учун харажатлар 5,06 триллион долларга етади. Бу ҳақда “Коммерсантъ” газетаси АҚШдаги Gartner тадқиқот компанияси маълумотларига таяниб хабар тарқатган.

Ўтган йили IT учун дунё харажатлари 3,8 фоизга ортиб, қарийб 4,7 триллион долларни ташкил этган. Экспертлар ҳисоб-китоблари бўйича, 2024 йилда бу йўналишдаги харажатлар 8 фоизга ўсиб, 5,06 триллион долларга етади.

Бунда, энг катта улушни алоқа хизматлари харажатлари эгаллаб, у 1,6 триллион долларни ташкил этиши тахмин қилинган. Иккинчи поғонада харажатлари 1,5 миллиард долларга етиши ҳисоб-китоб қилинган IT хизматлари турибди. Учинчи ўринда 1 триллион доллардан ортиқ харажат билан дастурий таъминот жойлашган.

Шунингдек, ахборот технологиялари соҳасига оид қурилмалар учун глобал харажатлар 668 миллиард долларгача ўсиши, маълумотларни қайта ишлаш марказлари сарфлари 260 миллиард долларни ташкил этиши айтилган.

Report typo