Шу йилнинг 21 октябрь куни "UZBEKISTAN GTL" заводида юз берган ҳолат ҳақида кўпчилик эшитди. Заводда ўрнатилган тартиб-қоидадан норози бўлиб безорилик қилганларга нисбатан эса вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодекси 173-моддаси 2-қисми "в" банди ва 277-моддаси 2-қисми "б, в, е" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум бўлишича, ишчилар эшик ва дераза ромларининг ойналарини тош ва темир жисмлар билан уриб синдиришган, яроқсиз ҳолатга келтиришган, ходимларнинг хизмат хоналарига кириб, 19 турдаги 14 миллион 320 минг сўмлик кузатув камералари, 9 дона ҳар хил турдаги 4 миллион 365 минг сўмлик ёзув столлари, 27 миллион 777 минг сўмлик кондиционерга, корхонанинг ҳаммаси бўлиб 480 миллион сўмлик мол-мулкига шикаст етказишган.
Ҳодиса содир бўлган жой вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси терговчилари томонидан кўздан кечирилган, ишга алоқадор бўлган ишчилар жиноят иши доирасида гувоҳ тариқасида жалб қилинган.