Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
16 октябрь, шанба. 2021 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

05.10.2021


ГУЛСАНАМ САТТОРОВА - ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИЛАРИДАН БИРИ

Тошкент шаҳрида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика касбий кўрик-танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кўрик-танловда мамлакатимиздаги мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ва танловнинг ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган 70 нафар иштирокчи 5 та номинация бўйича ўз билим ва маҳоратларини намоён этишди.

Якуний натижаларга кўра, 5 та номинация бўйича 20 нафар иштирокчи биринчи, иккинчи ва учинчи (иккитадан) ўринларни эгаллади.

1-ўрин соҳибларига 11 миллион, 2-ўрин соҳибларига 7 миллион ҳамда 3-ўринни қўлга киритган иштирокчиларга 4,5 миллион сўмдан пул мукофотлари тақдим этилди. Шунингдек, барча ғолиб ва совриндорлар олий таълим муассасаларининг тегишли йўналишларига имтиёзли қабул қилиниш имкониятига эга бўлади.

Эътиборли томони, совриндорлар сафида вилоятимиздан ҳам вакил бор. Шаҳрисабз шаҳридаги 25-Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиси Гулсанам Сатторова танловнинг “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинацияси бўйича 3-ўринга сазовор бўлган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

 

 

 

Report typo