Танлов давомида иштирокчилар Президентимизнинг "Юксак маънавият - енгилмас куч", "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида", "Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш - энг олий саодатдир" каби бир қатор асарларида ўз аксини топган мустақилликка эришиш йўлидаги курашлар, унинг халқимиз ҳаётидаги аҳамиятини ифода этишди.
- Танловда Президентимизнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" асари асосида ёзилган "Оқилона сиёсат, халқ бирлиги ва демократия" номли ижодий ишим билан қатнашдим, - дейди тарих ва ижтимоий фанлар факультети талабаси Гулзода Раҳмонова. - Унда мустақиллик ғояси моҳияти, мамлакат ва халқимизнинг мустабид тузум давридаги аҳволи ҳамда истиқлол қадри ҳақидаги фикрларни акс эттирдим.
Якунда ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Замира РЎЗИЕВА