Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

16.07.2019


I ХАЛҚАРО ГЕОТУРИСТИК ФОРУМИ КИТОБ ВА ШАҲРИСАБЗДА ЎТКАЗИЛАДИ

Бу ҳақда хабар тарқатган Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, I Халқаро геотуристик форуми мазкур қўмита томонидан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилади. Форум иштирокчилари диққат марказида Китоб давлат геологик қўриқхонаси туради.

Ўзбекистон Миллий энциклопедиясида қайд этилганидек, мазкур қўриқхона ҳудудидаги Зинзилбон кесимида девон системасининг халқаро стратиграфик эталонларидан бири, 1989 йилда девон стратиграфияси бўйича кичик комиссияси томонидан танланган ва 1996 йилда Геология фанлари Халқаро уюшмаси томонидан ратификация қилинган Эмс ярусининг қуйи стратотипи жойлашган. Шунга биноан, Китоб давлат геологик қўриқхонаси жаҳон стратиграфия эталони қуйи девон Эмс яруси қуйи чегараси стандарти ёки "Global Stratotipe and Point" - глобал стратотип чегараси нуқтасининг соҳиби ва сақловчиси сифатида тан олинди.

- Мазкур фактларни ҳисобга олган ҳолда форум ташкилотчилари томонидан янги - "Ҳаёт бошланиши. Ўзбекистон" туристик брендини тарғиб қилиш бўйича махсус дастур ишлаб чиқиш таклиф этилган, - дейилади Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг матбуот хизмати хабарида.

Ўз мухбиримиз

Report typo