Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.ДЎСТОВ

05.05.2022


ИҚТИДОР, ИХТИРО ВА ИМКОНИЯТ

Танлов

Қарши шаҳрида "Мирзо Улуғбек ворислари" танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Унда танловнинг шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 61 нафар ёш ўзининг инновацион ғоялари ва лойиҳалари билан иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 18 январдаги "Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш "Улуғбек" жамғармаси фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан жорий йилдан бошлаб ўтказилаётган "Мирзо Улуғбек ворислари" танлови истеъдодли ёшларни кашф этиш мақсадида ташкил қилинган.

Илк танловнинг вилоят босқичида зафар қучган 20 нафар ғолиб номи маълум бўлди, улар энди республика босқичида иштирок этишади.

- Мен танловда органик чиқиндилардан ёқилғи олиш қурилмаси ҳақидаги стартап-лойиҳам билан қатнашдим, - дейди ғолиблардан бири - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабаси Суннатуллохон Валиев. - Бу қурилманинг аҳамияти шундан иборатки, у чиқиндиларни қайта ишлаш орқали хонадонларни муқобил энергия манбалари билан таъминлаш имконини беради.

Ғолибларга сертификатлар топширилди. Бундан ташқари, уларнинг ҳар бирига 2 миллион 700 минг сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофоти ҳам аталган.

Ж.ДЎСТОВ

Report typo