Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 декабрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Абдураззоқ МУРОДОВ

11.12.2024


ИҚТИДОР, ИНТИЛИШ ВА ИМКОНИЯТ

ёшларни ғалабага чорлайди

 Беш ташаббус олимпиадаси

Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги ташаббуси билан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи ўтказилмоқда.

Талабалар спортнинг мини футбол, стол тенниси, волейбол, енгил атлетика, стритбол турлари бўйича беллашмоқдалар.

Ушбу олимпиада ёшларнинг иқтидорини юзага чиқариш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга, - дейди Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти биринчи проректори Азамат Хайриддинов. – Қолаверса, мусобақалар давомида кучлилар сараланмоқда, ёшларнинг спорт борасидаги истеъдодлари намоён бўлмоқда.

Дастлабки кунги беллашувларда йигитлар ўртасида ўтказилган стол тенниси мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди. Эътиборли жиҳати, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти талабаси Сарвар Баротов 3-ўринни қўлга киритди.

Енгил атлетика баҳсларида 4x100 метрга аралаш эстафета бўйича ҳам кучлилар сараланди. Бухоро вилояти талабалари 1-ўринни эгаллаган бўлса, Хоразм ва Наманган вилоятлари талабалари совриндор сифатида эътироф этилди.

Бир сўз билан айтганда, мазкур мусобақалар ёшларни жисмоний тарбияга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва талабалар ўртасида дўстлик ва ҳамкорлик муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.

Абдураззоқ МУРОДОВ

 

Report typo