Полиция 11 йилдан буён қидирилаётган италиялик жиноятчини Грецияда қўлга олди, уни футболга ишқибозлиги фош қилиб қўйган, деб ёзади LADBible манбаси.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Винченцо Ла Порта ўзидан ҳеч қандай из қолдирмай, полициячилардан узоқ йиллар яшириниб юрган. Бироқ, жиноятчи барибир ўзининг жойлашув ҳудуди ҳақида ошкор қилиб қўйган. Эркакни у ўзининг севимли футбол жамоаси иштирокидаги учрашувни кўриш учун ресторанга борганида пайқашган ва Винченцо Ла Порта ўйиндан сўнг бошқа ишқибозлар билан бирга ғалабани нишонлаш учун кўчага чиққанида қўлга олинган.
"Уни футболга ва "Наполи" жамоасига бўлган ишқибозлиги фош қилди" дейилади полиция баёнотида.
Хабар қилинишича, Винченцо Ла Порта солиққа оид жиноятлари учун судланган. Бундан ташқари, полиция уни неаполитан мафиясига алоқадор ҳисобламоқда ва Греция ҳукумати эркакни Италияга экстрадиция қилиши кутилаяпти.