Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

19.10.2017


“ИЕГОВА ШОҲИДЛАРИ”НИНГ МАНФУР МАҚСАДЛАРИ

Маълумки, миссионерлик – юрт тинчлиги, аҳоли хотиржамлиги, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатувчи иллат бўлиб, Европа парламенти 172 та энг хавфли диний ҳаракатлар рўйхатини эълон қилганда, бу рўйхатда “Иегова шоҳидлари” сектаси биринчи ўринни эгаллаган эди. Бунинг сабаби шундаки, иеговачилар бугун бутун башариятга ўз таҳдидини очиқчасига намоён қилмоқда.

Хусусан, уларнинг “таълимоти”га биноан давлат рамзларини ҳурмат қилиш, миллий байрам ва тантаналарни нишонлаш мумкин эмас. Сайловларда иштирок этиш, донорлик хизматидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади. Шу қаторда ҳарбий хизматни ўташга ҳам рухсат берилмайди. Улар ўз ғаразли мақсадларига эришишда ҳаётда қийналган, жамиятда ўрнини тополмаётган кишиларни алдаш ва ишонтириш орқали аъзоликка қабул қиладилар. Тарғиботда махсус адабиётлар, аудио-видео материалларни маҳаллий тилларда тайёрлаш ва бепул тарқатиш, тўгараклар ташкил қилиш ва мусобақалар уюштириш каби масалаларга эътибор қаратишади.

Эътиборлиси, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошидаги “Нуристон” академик лицейи ўқувчилари томонидан мазкур диний сектанинг манфур мақсадлари акс этган “Кўнгил овчилари” спектакли саҳналаштирилиб, вилоят театрида муваффақиятли ижро этилган ва томошабинлар эътирофига сазовор бўлган эди.

Мазкур саҳна асарининг навбатдаги намойиши Деҳқонобод туманидаги 5-болалар мусиқа ва санъат мактабида туман тиббиёт коллежи ўқувчилари учун бўлди. Унда ўқувчилар ғараз ниятли кишилар тузоғига тушган киши охир-оқибатда хору зорликка юз тутишини “Иегова шоҳидлари” диний сектасига аъзо бўлган бир оиланинг аянчли тақдири мисолида кўриб, хулоса қилишди.

- Диний секталар кейинги вақтларда ёшлар орасида тарғибот ишларини кучайтиргани барчамизни огоҳ бўлишга чорлаши керак, - дейди “Нуристон” академик лицейи директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сарвар Аҳмедов. – Ёшлар ён-атрофига қараб намуна, ўрнак олади, хулоса қилади. Шундай экан, ўз тенгдошларининг хатти-ҳаракатлари улар учун қизиқ. Лицейимиз ўқувчилари ижросидаги спектаклда ҳудуд ва чегара билмайдиган, жамият тараққиёти ва ривожига жиддий хавф туғдирадиган салбий иллатларнинг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилдик.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo