Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

01.11.2019


ИККИЛАМЧИ ХОМ АШЁДАН ХАРИДОРГИР МАҲСУЛОТ

 

Кичик бизнес

Маълумки, бизнес бошлаш ва уни барқарор ривожлантириш осон иш эмас. Фақат шарт-шароит ва имкониятларни ҳисобга олиб, бозорни пухта ўрганиб иш кўрган тадбиркоргина бу борада муайян муваффақиятга эришиши мумкин.

Қамашилик Файзулла Элмуродов ҳам ана шу жиҳатларни эътиборга олган ҳолда, бир йил аввал "Даврон Файз" масъулияти чекланган жамиятини таъсис этиб, туманнинг Қизилтепа қишлоғи ҳудудида чиқинди қоғозни қайта ишлаш қувватини ишга туширган эди. Ўтган вақт мобайнида лойиҳа ҳар томонлама ўзини оқлади. Бугун бу ерда ишлаб чиқарилган қоғоз салфеткалари ҳамда гигиена қоғози ички бозордан муносиб ўрин олишга эришган.

- Ҳудуддаги аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик ўрнатганмиз, - дейди жамият иш юритувчиси Сарвар Элмуродов. - Улар ўзларидаги қоғоз чиқиндиларини шартнома асосида бизга топширади. Биз эса бу иккиламчи хом ашёни қайта ишлаб, тайёр маҳсулот ҳолида бозорга чиқарамиз.

Сарвар Элмуродовнинг таъкидлашича, макулатура хом ашё омборига олиб келинганидан тайёр маҳсулот ҳолига келгунига қадар барча жараёнлар шу ернинг ўзида бажарилади. Қоғоз чиқиндилари аввал сараланиб, махсус технология ёрдамида қайта ишланади. Сўнг маҳсулот шу ернинг ўзида қадоқланиб, улгуржи харидорларга етказиб берилади. Шу тариқа 6 нафар кишининг иш билан бандлиги таъминланган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

 

Report typo