Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

01.05.2017


ИЛМ-ФАН ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ИНТЕГРАЦИЯСИ

Шу муносабат билан "Ўзгеобурғунефтгаз" акционерлик компаниясида таниқли олим, академик Сойибжон Негматов билан учрашув бўлиб ўтди.

Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашиб, жамият олдида турган долзарб масалаларни ечишда, иқтисодиётимизнинг барча соҳалари тараққиётида илм-фаннинг ўрни, аҳамияти ғоят катта экани, бу борада давлатимиз биринчи галда Фанлар академияси ва олимларга суянишини, фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги бугун ниҳоятда долзарб эканини алоҳида таъкидлаган эди.

Ўша йиғилиш баёнида белгиланган вазифалар асосида халқ хўжалигининг барча соҳаларида, олимларимизнинг илмий салоҳияти ва бой тажрибасидан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва илм-фан ўртасидаги боғлиқликни мустаҳкамлашга эътибор қаратилмоқда.

- Янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этиш соҳада юксак натижаларга эришишнинг бош омили саналади, - дейди "Ўзгеобурғунефтгаз" акционерлик компанияси янги технологияларни тадбиқ этиш бўлими бошлиғи Акром Ражабов. - Бу борада эса олимларимиз томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар, яратилаётган янги ихтиролар муҳим ўрин тутади. Академик Сойибжон Негматовнинг компаниямиз билан ҳамкорлик қилиши, келгусида янги, замонавий технологияларни амалиётга тадбиқ этишимизда қўл келади.

Учрашувда академик Сойибжон Негматов мамлакатимизда Президентимиз томонидан илм-фан аҳлига берилаётган эътибор ва рағбат барча олимлар, жумладан, ўзига ҳам жуда катта куч-ғайрат бағишлагани, нефть ва газ соҳасини янада ривожлантириш, ишнинг сифати,  кўлами ошишига хизмат қиладиган янги технологияларни ишлаб чиқишда бор билим-тажрибасини аямаслиги, ёш мутахассисларга бу борада маслаҳатлар бериш ва йўл-йўриқ кўрсатишга доимо тайёрлигини таъкидлади.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Суратда: учрашувдан лавҳа.

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo