Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

14.09.2021


Илоҳийлаштирилган қўмондон ҳайкали бузиб ташланади

Хитойда бундан беш йил олдин уруш илоҳи Гуан Юй шарафига қурилган дунёдаги энг катта ҳайкални бузиб ташлашга қарор қилинди. Бунинг учун солиқ тўловчилар ҳисобидан 24 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарф этилиши ҳисоб-китоб қилинган, дейилади Newsweek манбаси хабарида.

60 метрли илоҳийлаштирилган ҳарбий қўмондон ҳайкали 2016 йилда мамлакатнинг Хубей провинциясида қад ростлаган. Кунчиқар юрт ҳайкалтарошлари яратган қиёфа ҳаддан ортиқ бўрттириб тасвирлангани ва дидсизларча ишлангани туфайли ўша пайтнинг ўзидаёқ танқидлар нишонига айланганди. Натижада маҳаллий ҳокимият уни бузиб ташлашга буйруқ берди.

Бу янгилик бир неча йил олдин ҳам ушбу ҳайкал қурилиши маҳаллий бюджет учун 10 миллионлаб долларга тушгани факти сабаб жамиятда норозилик келтириб чиқарди.

Гуан Юй - Хан империяси даври охирлари (III аср)да яшаган афсонавий ҳарбий қўмондон. Тўрт хитой классик романларидан бири - "Уч қироллик" қаҳрамони тимсоли, халқ уни 1594 йилда илоҳийлаштирган.

Report typo