Энг асосийси, улар ўз эгаларининг шундоққина уйи ёнида жойлашган: йўлнинг бу тарафида икки сотихли томорқага эга хонадон бўлса, нариги томонда яна шунча майдонли иссиқхона.
Бироқ ҳар ким берилган имкониятдан ҳар хил фойдаланар экан. Мисол учун, суратда кўрганингиз – яшнаб турган иссиқхона ернинг қадрига етадиган, имкониятдан унумли фойдаланадиган кишиники экани кўриниб турибди. Ҳосилни, шунинг ортидан келадиган даромад чўғини чамалаб, “баракасини берсин”, дейсиз беихтиёр.
Бироқ, арматура-симлари қийшайиб, шамол плёнкаларини йиртиб ташлаганига бефарқ, эндиликда ўзиники бўлган иссиқхонаси ичига битта уруғ ташлашни хаёлига келтирмаган одамларга-чи?! Уларга қарата нима деса бўлади? Эй, мардум, текин ер, текин иссиқхона, бирингни икки қилишга киришсанг-чи, манфаатини ўзинг кўрасан-ку, десак инсофдан бўладими, уларга инсоф кирадими? Агар бунга эҳтиёжлари бўлмаса, фойдаланадиган, бир қарич ернинг қадрини биладиганларга беришсин. Балки улар ер ва иссиқхонага осонгина эга бўлиб қолгани учун унинг қадрига етишмаётгандир? Янаям ким билади...
Н.ХЎЖАЕВ
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.