Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Низомиддин ЖЎРАЕВ

28.12.2016


ҚИММАТГА ТУШГАН ВИСКИ

 

Шунингдек, Давлат божхона қўмитасининг "Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига асосан божхона чегараси орқали ҳаракатланаётган жисмоний шахслар йўловчи божхона декларациясини тўлдириши шарт. Декларацияда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган барча буюмлар қаторида алкоголь маҳсулотлари ҳам қайд этилиши керак.

Юқоридаги чекланган нормага кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан 2 литр (ТИФ ТН коди 2204 - 2206, 2208) миқдорида шу турдаги маҳсулотларни божхона тўловисиз олиб кириш мумкин.

Бироқ белгиланган қоидаларни четлаб ўтиб божхона чегараси орқали ҳаракатланишга уринаётган фуқаролар ҳам йўқ эмас. Мисол учун, жорий йилнинг 6 октябрь куни Қарши халқаро аэропортида Москва-Қарши йўналиши бўйича парвозини якунлаган Азиз Дадабоевга (ҳуқуқбузарларнинг исм-фамилияси ўзгартирилган) тегишли қўл юклари йўловчи божхона декларацияси асосида рентген аппаратида текширилди. Натижада белгиланган меъёрдан ортиқча бўлган виски алкоголь маҳсулоти олиб ўтишга уринилгани аниқланди.

Суднинг қарори билан Азиз Дадабоевга 898 минг 650 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиб, олинган ашёвий далиллар йўқ қилиниши таъминланди.

Бир муддат илгари мазкур аэропортда фуқаро Аъзамжон Ҳайдаров жорий йилнинг 11 август куни Россия Федерациясидан олиб келган 5 литр этил спиртини декларацияда қайд этмасдан божхона ходимларидан яшириб, мамлакатимиз худудига олиб ўтишга урингани ҳақида айтган эдик. Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан ҳам тегишли суд қарори билан Аъзамжон Ҳайдаровга 390 минг 720 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланиши ва ашёвий далиллар йўқ қилиниши таъминланди.

Унутмаслик керакки, мавжуд тартиб-таомиллар иқтисодий барқарорликни таъминлаш билан бирга, четдан сифатсиз маҳсулотлар ноқонуний кириб келишининг ҳам олдини олади. Шу боис амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш барча фуқароларнинг бурчи ҳисобланади.

Низомиддин ЖЎРАЕВ,

"Қарши аэропорти" чегара божхона пости бошлиғи

Report typo