Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

19.10.2021


Импорт товарлар сотиладиган "Буш бозори" қайта номланди

Афғонистон ҳокимияти тепасига келган "Толибон" ҳаракати АҚШ собиқ президенти Жорж Буш шарафига "Буш бозори" деб аталадиган Кобулдаги импорт товарлар бозорини қайта номлашни талаб қилди. Бу ҳақда РИА Новости манбасига маҳаллий сотувчи маълум қилган.

Савдо нуқталаридан бирининг эгаси сўзларига кўра, бозорга киришда "Мужоҳидлар" деб ёзилган янги пешлавҳа ўрнатилган.

Унинг айтишича, бозор 2001 йилда мамлакатга Америка қўшинлари бостириб кирганидан кейин, уларнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий миссияси бошланиши билан пайдо бўлган ва ўша пайтдаги АҚШ президенти Жорж Буш фамилиясидан келиб чиқиб номланган.

Аввалроқ толиблар Кобулдаги аэропорт номини ҳам ўзгартириб, ундан мамлакатнинг собиқ президенти Ҳамид Карзайни эслатувчи атамани олиб ташлаган эди.

Шунингдек, Афғонистон пойтахтидаги педагогика университети номланишида 2011 йилда суиқасд қурбони бўлган мамлакатнинг собиқ раҳбари, профессор Бурхониддин Раббоний исмидан фойдаланиш ҳам бекор қилинган.

 

Report typo