Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

15.02.2019


ИМТИЁЗДАН ФОЙДАЛАНА ОЛМАГАНЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ТИКЛАНАДИ

Мамлакатимиздаги мавжуд тартибга асосан, наслчилик  фаолиятига асосланган субъектлар 2021 йилнинг 1 январигача бўлган даврда асосий фаолият тури бўйича барча солиқлар ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган.

Бироқ Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида ушбу субъектларнинг барчаси ҳам мавжуд имкониятдан тўлиқ фойдалана олмагани аён бўлди.

- Жумладан, Ғузор туманидаги "Зокир Боймирович", Қарши туманидаги "Абдусобиров Бунёджон", Косон туманидаги "Шермамат Саидов", "Обод замин", Муборак туманидаги "Жавоҳир замин чорваси", "Қарлиқ юксалиш сари", Касби туманидаги "The vest star", "Экспресс дон", "Илёс     Турдиев" фермер хўжаликлари, Деҳқонобод туманидаги     "Телеком-наслчилик" шўъба корхонаси, Чироқчи туманидаги "Етти юлдуз чорвадори" МЧЖ, Қамаши туманидаги "Қамаши момиқ қуёнлари" МЧЖ ва шу каби кўплаб субъектлар   наслчилик хўжалиги тоифасида фаолият юритаётганига қарамасдан, турли сабабларга кўра 2017-2018 йиллар давомида мавжуд имтиёзлардан фойдаланмай келган, - дейди инспекциянинг вилоят бошқармаси чорвачиликда наслчилик ишини назорат қилиш бўлими бош инспектори Абдуқаюм Бекназаров. - Ўрганиш натижасида жами 21 та наслчилик субъектига 45 миллион 390 минг 300 сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилиб, тадбиркорлар ҳуқуқлари тикланди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Report typo