Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

29.05.2017


ИНФО-ЛЕНТА

* * *

Жорий йилнинг 18 май кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига вилоятимиз фуқаролари томонидан 76  минг 189 та мурожаат йўлланган бўлиб, уларнинг энг кўпи Қарши шаҳри ва энг ками Муборак тумани ҳиссасига тўғри келмоқда.

* * *

Вилоятнинг 2017 йил дастлабки ярмида саноат салоҳиятини ошириш мақсадида қабул қилинган дастурга кўра, Шаҳрисабз туманидаги “Олчазор импекс” корхонасида йиллик қуввати 5 минг тонна бўлган мева-сабзавотларни қуритиш ва қадоқлаш корхонаси ишга туширилади.

* * *

Вилоятда 2017-2018 йилларда 125,8 (2017 йилда 57,2) километр халқаро ва давлат аҳамиятидаги йўлларни қуриш, қайта қуриш ва реконструкция қилиш, 678 километр ички йўлларни таъмирлаш ҳамда 29 та махсус машина ва механизмлар харид қилиш белгиланган.

* * *

Айни пайтда Қарши шаҳрида 1 та 64 хонадонли, Китоб ва Яккабоғ туманларида 1 тадан 48 хонадонли “Камолот” уйлари қурилмоқда. Мазкур уйлар Мустақиллик байрами арафасида ўз эгаларига топширилади.

* * *

Бугун маълумотлар узатиш тармоқларидан фойдаланиш умумий тезлиги вилоят марказида 40 Гбит/секунд ва туман марказларида 10 Гбит/секундни ташкил этмоқда.

 

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo