Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

22.02.2017


ИНСОН ХОТИРА БИЛАН БАРҲАЁТ, ҚАДР БИЛАН УЛУҒДИР

Ўтганлар хотирасига чуқур эҳтиром рамзи сифатида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Унда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев иштирок этди.

Монументдаги Мотамсаро онанинг маҳзун қиёфаси ҳар биримизни ҳушёрликка чорлайди. Уруш ва қирғинларга йўл қўймасликка, бугунги ёруғ ва дориломон кунларимизнинг қадрига етиб яшашга даъват этади. Ҳайкал пойига битилган "Сен доимо қалбимдасан, жигарим" сўзлари миллатимизнинг, халқимизнинг Ватан озодлиги, юрт тинчлиги йўлида қурбон бўлган фарзандларига чексиз эҳтиромини англатиб, қалбларимизда доимо акс-садо бериб туради.

Бугунги авлодлар учун Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган юз минглаб юртдошларимизнинг номи ҳам, жасорати ҳам маълум ва ҳеч қачон унутилмайди. Шунинг учун уларнинг номи мана шу майдондаги "Хотира китоби"га зарҳал ҳарфлар билан мангу муҳрланган. Мажмуага келган ҳар бир ватандошимиз уни варақлайди, унда битилган исмларни ўқий туриб, жасорат, матонат ҳеч қачон унутилмаслигини, юксак қадрланишини дилдан ўтказади.

- Ватанимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга бебаҳо ҳисса қўшган ота-боболаримизнинг умр йўли, ҳаётий тажрибалари билан танишиш биз учун ниҳоятда ибратли бўлди, - дейди Қарши давлат университети талабаси Уйғун Номозов. - Тинчлик деган улуғ неъматнинг доимо қадрига етиш кераклигини, уни асраш ҳар бир йигитнинг муқаддас бурчи эканини яна бир бор англадик.

Хотира ва қадрлаш куни тадбирлари вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида уюшқоқлик билан ўтказилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo