Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

29.07.2020


Инспекторга нега чора кўрилди?

Куни кеча ижтимоий тармоқларда “Нексия 3” русумли, 70 J 989 OA давлат рақам белгили шахсий транспорт воситаси 3.27. – “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси таъсир доирасида қолдириб кетилгани ва ушбу автомобиль ЙПХ ходимига тегишли эканлиги айтилган видеолавҳа тарқалди.

 Вилоят ички ишлар бошқармасидан хабар беришларича, мазкур видеолавҳа ўрганиб чиқилган. Натижада тақиқланган жойда қолдирилган “Нексия” автомашинаси Чироқчи тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ катта инспектори Б.Эргашевга тегишли эканлиги аниқланган. Шунга кўра, инспекторга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.

“Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланганда белгиланган қоидаларга, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига амал қилишларини сўраб қоламиз”, дейилади вилоят ИИБ хабарида.

Report typo