Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Қалбинисо ҲУСАНОВА

17.12.2021


Ўғирланган артефактлар ортга қайтарилди

Миср Туризм ва қадимий ёдгорликлар вазирлиги инспектори Шаабон Абдул Гауаднинг "Ал-Ҳаят" телеканали эфири вақтида маълум қилишича, идора мутахассислари дунё бўйича ўтказилаётган аукцион ва онлайн савдоларни хорижий ҳамда маҳаллий сайтлар, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боради. 

Биргина 2021 йилда Вашингтондаги Библия музейида қадимий Миср цивилизациянинг 5 минг 300 та ёдгорлиги аниқланган. 2011 йилдан буён эса 29 минг 300 та архиологик топилма (артефакт)ни мамлакатга қайтаришга эришилган.

1983 йилда Мисрда артефактларни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик сезиларли даражада қатъийлаштирилган - маданий ва тарихий мерос объектларини мамлакатдан олиб чиқиб кетиш тақиқланади ҳамда қонун бўйича жазога тортилади, дея маълум қилади ТАСС манбаси.

Қадимий ашёлар контрабандасининг 95 фоизи маҳаллий "қора қазувчилар" томонидан олиб борилган ноқонуний археологик изланишлар натижаси ҳисобланади. Мамлакат қонунларига асосан уларга камида уч йиллик қатъий тартибли қамоқ жазоси хавф солади. Агар артефактларни хорижга контрабанда йўли билан олиб чиқиш ҳолати аниқланса, айбдорни умрбод қамоқ ва 10 миллион Миср фунти миқдоридаги (640 минг АҚШ доллари атрофида) жарима жазоси кутади.

Қалбинисо ҲУСАНОВА тайёрлади, Яккабоғ туманидаги 75-мактаб ўқитувчиси

 

Report typo