Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

22.12.2022


Қироллик оиласи фойдаланган Land Rover  аукционга қўйилади

Silverstone аукцион уйи кейинги йил февраль ойида Британиянинг марҳум қироличаси Елизавета II фойдаланган биринчи авлодга мансуб Land Rover русумли автомобилни сотади. Бу ҳақда аукцион уйи сайтида хабар берилган.

Савдога қўйилган йўл танламас 1953 йилда ишлаб чиқарилган ва 1954 йилда NXN 1 рақам белгиси билан рўйхатдан ўтказилган. Қиролича автомобилни Балморал қасрига юборишни буюрган, у ерда ундан қироллик оиласи вакиллари, жумладан, Елизавету II нинг ўзи, она қиролича Елизавета, шаҳзода Филипп ва Чарльз фойдаланган.

Машина 1966 йилгача қироллик оиласи ихтиёрида бўлган, шундан сўнг йўл танламас ҳозирги эгасига сотилган. Автомобиль эҳтиёткорлик билан қайта реставрация қилиниб, BBC Antiques Roadshow кўргазмасида намойиш этилган, шунингдек, Land Rover қиролича бошқарувининг юбилейи муносабати билан ўтказилган парадга бошчилик қилган.

Тарихий автомобиль аукционда 100-150 минг фунт (тахминан 1 миллиард 369 миллион 17 минг - 2 миллиард 53 миллион 525 минг 500 сўм)га сотилиши кутилмоқда.

Report typo