Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Хуршид МИРЗАЕВ

22.08.2017


ИШЛАШГА БОРГАНМИ, Ё...

Шунга қарамасдан, ишлаш ёки   бошқа мақсадда хорижга чиққан айрим фуқаролар томонидан порнографик мазмундаги видеолавҳалар ва фотосуратларни турли мосламалар орқали юртимизга олиб киришга уриниш ҳоллари учрамоқда.

Мисол учун, Москва-Қарши йўналишидаги 606-сонли авиарейс билан Қарши халқаро аэропортига учиб келган Мирза Карамовнинг (исм-фамилиялар ўзгартирилган) қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилган “Нuawei ale l21” маркали қўл телефони хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 300 дона порнографик мазмундаги видеолавҳа борлиги аниқланди.

Яна бир ҳолатда Москва-Қарши йўналишидаги 624-сонли авиарейс билан Қарши халқаро аэропортида парвозини якунлаган Касби тумани Майманоқ қишлоғилик Фаёз Қодировнинг юклари божхона назоратидан ўтказилганда унга тегишли бўлган “HTC One X+” маркали қўл телефони хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган нақ 2 минг 869 дона порнографик мазмундаги  видеолавҳа борлиги маълум бўлди ва белгиланган тартибда баённома расмийлаштирилди. Ҳайрон қоласан киши: бу одам чет элга ишлаш, пул топиш мақсадида борганми ё беҳаё лавҳалар  йиғишга?! Шунга айтсалар керак-да, бузуқ нафс чегара билмайди, деб.

Тегишли суд идораларининг қарорларига кўра, юқоридаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этган айбдор шахсларга нисбатан жарима жазолари белгиланди. Ҳуқуқбузарлик ашёлари ҳисобланган телефон аппаратлари давлат эгалигига ўтказилди ҳамда улар хотирасидаги беҳаё лавҳалар белгиланган тартибда йўқ қилиниши таъминланди.

Хуршид МИРЗАЕВ, “Қарши аэропорти” чегара божхона пости бошлиғи

Report typo