Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

13.02.2017


ИШОНЧ ВА МАСЪУЛИЯТ

Очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилган сайловда йиғин раислигига кўрсатилган 3 нафар номзоддан энг муносиби оқсоқолликка, сайловчилар қўллаб-қувватлаган 11 нафар номзод эса маслаҳатчиликка сайланди.

Умуман, бугунги кунга қадар тумандаги 21 та қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинидан 18 тасида сайлов ўтиб бўлди. Энди уларга   кейинги икки ярим йилда ҳаёт тажрибасига эга, уддабурон, аҳоли билан ишлаш кўникмаси бор, одамларни эзгу мақсад йўлида ортидан эргаштира оладиган ва ўзини ҳам маҳалладошлари ҳурмат қиладиган раислар бошчилик қилса, сайланган 203 нафар маслаҳатчи ҳам ана шундай хислатларини намойиш этади.

- Фуқаролар йиғини раислигига номзодларнинг дастурий режаларида маҳалла ободлиги, ҳудудда бунёдкорлик ишларини кучайтириш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиб, оилавий бизнесни ривожлантириш, ёшлар таълим-тарбияси ва маҳалладаги маънавий муҳит барқарорлиги асосий мақсад қилиб олингани сайловчиларга манзур бўлмоқда, - дейди туман кўмаклашувчи комиссияси раиси Панжи Жалилов. - Шу асосда баҳоланган номзодлар ичидан сайланган раисларнинг 11 нафари янгидан иш бошлаган бўлса, 7 нафарига қайта ишонч билдирилди.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Report typo