Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
31 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Моҳинабону УБАЙДУЛЛАЕВА

07.03.2017


ИСЛОҲОТЛАР ЖАРАЁНИДА

Депутатлар, таълим, соғлиқни сақлаш, молия муассасалари масъул ходимлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, партия фаоллари иштирокида ўтган тадбирда мамлакатимизни 2017-2021 йилларда янада тараққий эттиришнинг бешта устувор йўналиши хусусида кенг тушунчалар берилди.

Қайд этилганидек, ривожланишнинг мутлақо янгича ёндашув ва тамойиллари асосида ишлаб чиқилган мазкур ҳужжат мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётимизни либераллаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз. Фармон билан давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришга йўналтирилган демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришда парламент ва сиёсий партиялар роли кучайтирилгани, уларнинг марказда ва жойларда давлат ҳокимиятини шакллантиришдаги иштироки янада кенгайтирилгани муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шундай экан, сиёсий партиялар вакиллари ислоҳотлар жараёнида янада фаол бўлишлари, самарали фаолият кўрсатишлари зарур.

- Юртимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдек эзгу қадрият мужассам, - дейди халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши депутати Акмал Бобоев. – Шунга мувофиқ партия ташкилотлари ва депутатлик гуруҳлари ҳамкорлигини кучайтириб, жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш, маҳаллий Кенгашлар сессияларида тегишли раҳбарлар ҳисоботини эшитиш, ижро ҳокимиятининг масъулиятини янада оширишни таъминлаш даркор.

Тадбирда сиёсий партиялар вакиллари мавжуд имкониятлардан тўла-тўкис фойдалана олмаётгани, натижада уларнинг ўрни сезилмаётгани таъкидланди. Камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Моҳинабону УБАЙДУЛЛАЕВА

Report typo