Буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг атоқли фарзанди Ислом Каримов таваллудининг 81 йиллиги муносабати билан Қарши шаҳри марказида ўрнатилган ёдгорлик қошида давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари, фан, маданият, адабиёт ва санъат намояндалари, ёшлар жам бўлди.
Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев бошчилигидаги жамоатчилик вакиллари Буюк Йўлбошчи ҳайкали пойига гуллар қўйди, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.