Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

10.11.2022


Иссиқлик стресси европаликларни қийнаб қўйди

Жорий йилда Европа давлатларида ҳам кузатилган жазирама туфайли камида 15 минг нафар инсон ҳалок бўлган. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Европа ҳудудий бюроси директори Ханс Клюге маълум қилган.

“Мамлакатлар тақдим этган маълумотлар асосида 2022 йилда камида 15 минг киши айнан жазирама туфайли вафот этгани тахмин қилинмоқда”, деган у.

Унинг аниқлик киритишича, Германияда тўрт минг беш юз, Испанияда тўрт минг, Буюк Британияда уч минг икки юздан кўпроқ, Португалияда мингдан ортиқ ўлим қайд қилинган.

Ханс Клюге иссиқлик стресси Европада одамлар ўлимининг асосий сабаби бўлганини айтган. Шу билан бирга, ЖССТ вакилининг таъкидлашича, юқори ҳарорат сурункали касалликлар, жумладан, юрак – қон томир, нафас олиш ва бош мия қон айланиш тизими, шунингдек диабет билан боғлиқ ҳолатни оғирлаштириши мумкин.

Аввалроқ БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ер бизга “фалокат сигнали” юбораётгани, охирги саккиз йил метеокузатувлар тарихидаги энг иссиқ паллалар бўлганлигини маълум қилганди.

 

Report typo