Танлов
Қарши туманида Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодлар кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида сўзга чиққанлар Президентимизнинг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Зулфия номидаги давлат мукофотига номзодлар танлови янгича мезонлар асосида ўтказилаётгани, ушбу давлат мукофоти истеъдодли қизларни кашф этиш ва уларни рағбатлантиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилаётгани, бундай имкониятлар қизларни ўз билимини ошириб, келгусида етакчи ва фаол аёллардан бирига айланиши учун замин яратаётганини алоҳида таъкидлашди.
Танловда 34 нафар иштирокчи адабиёт, санъат, спорт, жамоатчилик, маданият, фан, таълим – жами етти йўналиш асосида ўз истеъдоди ва маҳорати ҳамда эришган ютуқларини намойиш этишди.
Танлов якунига кўра, 7 нафар энг юқори балл тўплаган қиз танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Худди шундай тадбирлар вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида бўлиб ўтмоқда.
Ш.БОЗОРОВА
Cобир НАРЗИЕВ олган суратлар.