Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш, бу борада аниқ таклифлар ишлаб чиқиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ-манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга жамоатчиликни янада кенг жалб этиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва истеъмол маданиятини янада юксалтириш учун шарт-шароитлар яратиш масалалари юзасидан фикрлашилди.
Давра суҳбатида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда фуқаролик жамияти институтларининг ўрни”, “Ўзбекистон Республикасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчиликни такомиллаштиришнинг аҳамияти”, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг давлат идоралари билан ҳамкорлиги”, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ваколатли давлат органларининг роли”, “Ижтимоий шериклик асосида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг имкониятлари” каби мавзуларда маърузалар тингланди.
Депутатлар давра суҳбати иштирокчиларига 2016 йилнинг 25 апрелидаги “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича тушунча беришди.
Тадбир фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.
Азизбек НОРОВ