Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

24.08.2023


Истеъмолчилар тобора кўпроқ букланувчи смартфонларни танламоқда

Жорий йилнинг иккинчи чорагида Хитой бозорига букланадиган смартфонлар етказиб бериш ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 173 фоизга ўсиб, 1 миллион 260 минг донага етди, дея маълум қилган International Data Corporation халқаро тадқиқот компанияси.

Шундай қилиб, 2023 йилнинг биринчи ярмида мамлакат бозорига чиқарилган букланувчи смартфонлар сони 2 миллион 270 минг донага етган ва ўсиш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 102 фоизни ташкил этган.

Huawei 43 фоиз улуш билан букланувчи смартфонлар ички бозоридаги етакчилигини сақлаб қолган бир пайтда, Vivo 19,7 фоиз улуш билан иккинчи ўринга кўтарилган. Oppo компаниясининг букланувчи смартфонлар бозоридаги улуши эса 15,9 фоизни ташкил этиб, жорий йил иккинчи чоракда учинчи ўринни эгаллаган.

Халқаро тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, букланувчи телефонлар пайдо бўлганидан буён улар бозори тез суръатлар билан ўсишни сақлаб келаяпти ва айни вақтда смартфонлар бозорида бу тенденцияни намойиш қилишда давом этаётган ягона сегмент ҳисобланади.

Қўшимча қилинишича, букланиш ва экран технологияси босқичма-босқич такомиллаштирилиб, маҳсулот нархи доимий пасайиб бораётгани ортидан истеъмолчилар тобора кўпроқ букланувчи смартфонларни танламоқда. 

Report typo