Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Б.ҲАЛИМОВ

24.01.2017


ИСТИҚЛОЛ ШУКУҲИ ВА ДАХЛДОРЛИК ҲИССИ

Тадбирларда ҳар бир фуқаро қалбига етиб борадиган, ортиқча дабдабабозликдан холи, халқчил ва самимий тарғибот-ташвиқот ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, нафақат мамлакатимиз, балки ҳар бир вилоят, шаҳар, қишлоқ ва маҳаллаларда истиқлол йилларида амалга оширилган ишлар қиёсан таҳлил қилиниб, энг муҳими, одамлар, хусусан, ёшлар онги ва дунёқарашидаги ўзгаришлар, улар эришаётган юксак натижалар мисоллар асосида тушунтириб берилмоқда.

– Туманимизда ҳам мустақилликнинг мазмун-моҳияти, унинг кишилар ҳаётида тутган аҳамиятини очиб берувчи тадбирлар бўлиб ўтди, – дейди Маънавият тарғибот маркази Ғузор туман бўлими раҳбари Акмалхўжа Абдираҳмонов. – Унда Президент асарлари, истиқлол даври ўзбек адабиёти, миллий ҳунармандчилик, ишлаб чиқариш намуналари, Ватанимиз тарихидан сўзловчи осори атиқалар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. Ёшлар ўртасида спорт мусобақалари уюштирилди.  

Шунингдек, тарғибот ойлиги доирасида таниқли олимлар, адиб ва санъаткорлар, фаол ёшлардан иборат вилоят тарғиботчилар гуруҳи шакллантирилиб, Қарши, Нишон, Косон, Касби, Ғузор, Деҳқонобод, Муборак ва Қамаши туманларида  мулоқотлар ташкил этилди. Тарғибот ойлиги доирасидаги тадбирлар вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этмоқда.

Б.ҲАЛИМОВ

Report typo