Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
13 июль, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

20.06.2024


IT ортидан топилган миллиардларини атом энергетикасига тикмоқда

Microsoft асосчиси Билл Гейтс Хитой туфайли атом энергетикаси тармоғига миллиардлаб доллар инвестиция қилиш истагини билдирди. Бу ҳақда у CBS News манбасига берган интервьюсида гапирган.

Миллиардернинг сўзларига кўра, гап Вайоминг штатидаги атом электр станцияси ҳақида кетмоқда. Лойиҳани унга тегишли TerraPower компанияси амалга ошираяпти.

"Мен бир миллиард доллардан кўпроқ инвестиция қилдим ва яна миллиардлаб сармоя киритаман", деган тадбиркор.

Қайд этилишича, лойиҳа атом реакторини совутишда сув ўрнига натрийдан фойдаланишни назарда тутади. Бу хавфсизликни ошириши ва энергия ишлаб чиқариш харажатларини камайтириши керак. Электр станциясини 2030 йилда ишга тушириш кутилмоқда.

Билл Гейтснинг аниқлик киритишича, лойиҳа иложи борича кўпроқ атом энергиясини АҚШда тўплаш ва бошқа мамлакатлар, масалан, Хитойни янги ядро қуроли яратиш имкониятидан маҳрум қилиш имконини беради.

Report typo