Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

06.05.2020


ИТГА ОТИЛГАН ТОШ ДАРВОЗАГА ТЕККАНИ ЖАНЖАЛНИНГ БОШ САБАБИ ЭДИМИ?

Шу йилнинг 4 май куни “Facebook” ижтимоий тармоғида “Оқ халатига ҳамда ичган қасамёдига хиёнат қилган, гуруч ичидаги курмак шифокорлар!” сарлавҳали фототасвир эълон қилинди. Унда айтилишича, ўзига тўқ шифокорларнинг фарзандлари ўз тенгқурини айтарли сабабсиз уриб, савалаган. Калтакланган йигитнинг айби – хотинини ит тишламасин деб тош отгани, дейилади постда.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати ушбу ҳолат бўйича қуйидаги мазмунда муносабат билдирди:

“1993 йилда Ғузор туманида туғилган Асом Назаров тан жароҳати олиб 2020 йил 1 май куни Ғузор тумани марказий шифохонасига ётқизилган. Мазкур ҳолат туман ИИБ навбатчилик қисмида қайддан ўтказилиб, ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.

Асом Назаров ва бошқалар билан ўтказилган суҳбатда маълум бўлишича, шу йилнинг 30 апрель куни 20:30 ларда турмуш ўртоғи билан Ғузор тумани Совбоғ маҳалласи ҳудудидан пиёда келаётган вақтида, фуқаро Ризамат Маҳкамовга тегишли ит уларга қараб ташланиб қолган.

Асомнинг итга қараб отган тоши эса Р.Маҳкамовнинг дарвозасига бориб теккан. Уй эгаси кўчага чиқиб “Нима учун дарвозамга тош отдинг”, деган ва икки ўртада жанжал келиб чиққан. Шу куни улар бир-бирига шикаст етказмасдан тарқалишган.

Эртасига, яъни 1 май куни соат 8:30 ларда Навбаҳор маҳалласидаги яйловга қўй боқишга чиққанда, Асом Ризаматни ёнига чақириб, кеча нима учун уни ҳақорат қилганини сўраган ва яна тортишиб қолишган. Ўзаро жанжал пайтида Р.Маҳкамов қўлидаги таёқ билан А.Назаровнинг бошига уриб, жароҳат етказган.

Натижада Асом Назаров шифохонага ётқизилган. Туман марказий шифохонасининг 2020 йил 2 майдаги маълумотномасида бош мия чаноқ соҳасида эзиб йиртилган жароҳатлар мавжудлиги қайд этилган.Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги вақтда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда”.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo