Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • ЎҚИТИШ ВА КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА

Ўз мухбиримиз

26.08.2021


ЎҚИТИШ ВА КАСБГА ЙЎНАЛТИРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – ЭНГ МУҲИМ ВАЗИФА

Шаҳрисабз шаҳар 2-сон касб-ҳунар мактабида профессионал таълим муассасаларини янги ўқув йилига тайёргарлиги бўйича Август семинари ўтказилди.

Бошланиш арафасида турган 2021/2022 ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш, ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий салоҳиятини ошириш, янгидан ишлаб чиқилган ўқув-меъёрий ҳужжатлар билан таништириш, ўқув-методик таъминотни кучайтириш, таълим сифати ва самарадорлигини оширишда илғор замонавий технологиялардан кенг фойдаланишни жорий этиш мақсадида “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида ташкил қилинган амалий тадбирда вилоятимизда мавжуд касб-ҳунар мактаблари фан ўқитувчилари иштирок этди.

Семинарда “Фанни  ўқитишда компетенция ва ўқитиш ҳужжатларига асосланган таълим жараёнини ташкил этиш йўллари”; “Тарих фанини  ўқитишда компетенция ва ўқитиш ҳужжатларига асосланган таълим жараёнини ташкил этиш усуллари”; “Инглиз тилини ўқитишда янги инновацион технологиялардан кенг фойдаланиш; “Фаннинг янги электрон таълим ресурсларини ишлаб чиқиш” мавзуларида маърузалар тингланди.

Шунингдек, қатнашчилар касб-ҳунар таълими йўналишларига янгидан киритилган касблар ва мутахассисликлар бўйича малака талаблари ва ўқув режалари билан батафсил таништирилди. Тегишли мавзулар юзасидан муҳокамалар, ўқитиш ва касбга йўналтириш самарадорлигини таъминлашга хизмат қиладиган халқаро тажрибалар тақдимотлари ўтказилди.

Семинар сўнгида унда фаол иштирок этган, ўқув-услубий ва тарқатма материаллар тайёрлаган педагоглар  алоҳида этилиб, муносиб рағбатлантирилди.

Ўз мухбиримиз

 

Report typo