Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

18.01.2018


ЎҚИТУВЧИ ИШ ВАҚТИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИЛАДИ

Дастурда умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар ва ўқитувчиларининг иш вақти меъёрларини қайта кўриб чиқиш асосида ортиқча ҳисоботларни камайтириш, таълимни бошқариш органлари ва раҳбарлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар томонидан меъёрий ҳужжатларда кўрсатилмаган ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилишга барҳам бериш белгиланган. Мақсад - ўқитувчилар иш вақти меъёрларини белгилашга оид амалдаги ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш асосида ортиқча қоғозбозлик ва ҳисоботбозликка чек қўйиш, ўқитувчиларнинг ўз устида ижодий ишлаши ҳамда ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш орқали таълим-тарбия сифатини ошириш учун шарт-шароит яратишдан иборат.

Шунингдек, Давлат дастурида "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳам ўрин олган. Лойиҳада таълим тизимида амалга оширилган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари, нодавлат таълим хизматларини ташкил этиш ва фаолиятни лицензиялаш, таълим тизимида давлат-хусусий шерикчиликнинг асосий қоидалари ва йўналишлари, таълим жараёнини замонавийлаштиришга оид бошқа қоидалар белгиланиши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, республикамиздаги 335 та умумий ўрта таълим мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда мактабларни мебель, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва бошқа инвентарлар билан таъминлаш ҳам режалаштирилган.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Report typo