Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Х.ҚИЛИЧЕВА

01.02.2017


ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ҚАРАТИЛДИ

Мазкур тадбир Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан ҳамкорликда ташкил этилган бўлиб, унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа фуқаролик жамияти институтлари, давлат ташкилотлари раҳбарлари, масъул ходимлари иштирок этди. 

Семинар-тренинг давомида кейинги йилларда юртимизда ижтимоий шериклик муносабатларининг мустаҳкамланиб бораётгани ҳақида фикрлашилиб, вилоятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида бу борадаги ютуқ ва камчиликлар таҳлил этилди.

- Ижтимоий шериклик жамиятимизда учрайдиган қатор муаммоларни ҳал этишда алоҳида ўрин тутади, - дейди Ўзбекистон Экологик ҳаракати координатори Азизбек Ботиров. - Семинар-тренинг нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда давлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилганки, фақат шу йўл билангина кўплаб муаммоларнинг ечимини тезда топиш, уларни бартараф этиш мумкин.

Тадбирда ННТларнинг давлат томонидан 2015 ва 2016 йилларда қўллаб-қувватланган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларининг натижалари, бу лойиҳаларнинг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ўрни ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди. Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан давлат гранти шаклида молиялаштирилиб, амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилиб, лойиҳалар муаллифлари ўз тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

Report typo