Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
11 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

04.07.2024


Қизил моғор асосли биологик фаол қўшимчадан заҳар чиқди

 

Kobayashi Pharmaceutical компаниясининг биологик фаол қўшимчалари билан боғлиқ 76 та ўлим ҳолати юзасидан тергов бошланди. Шунингдек, япон компанияси қизил моғор асосли озиқ-овқат қўшимчасини истеъмол қилганидан кейин тиббий ёрдамга мурожаат этган кишилардан 1656 та сўров олган. Бу ҳақда AFP манбаси хабар тарқатган.

Қизил ачитқили биологик фаол қўшимча холестерин даражасини пасайтиришга мўлжалланган. Жорий йил бошида ушбу озиқ-овқат қўшимчаси билан боғлиқ бўлган бешта ўлим ва ўнлаб буйраклар шикастланиши ҳолатлари ҳақида хабар қилинган эди. Текширувлар беш ўлим ҳолатидан биттасида компаниянинг биологик фаол қўшимчаси аниқ алоқадор эмаслигини кўрсатган.

Препаратдан потенциал заҳарли кислота топилган. Айтилишича, уни қизил гуруч ва алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган Monascus purpureus қизил моғори ҳосил қилади.

 Компания текширувлар давом этаётганини билдирган.

Report typo