Доғистоннинг Цунтин туманида маҳаллий чорвадорга тегишли 240 бош майда шохли мол бир кечада сўйиб ташлаб кетилди. Бунинг сабаби гумонланувчи қўлга олинганидан сўнг маълум бўлган. Бу ҳақда "МВД Медиа" манбаси хабар тарқатган.
Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа Куитли қишлоғида рўй берган. Ғаразли кимса қўйлар қамалган қўрага киришдан олдин уларни қўриқлаётган итни яралаган. Шундан кейингина бехавотир подани йўқ қилишга киришган.
Гумонланувчи шахсини аниқлаш ҳуқуқ-тартибот органларига қийинчилик туғдирмаган. Кўринишидан у 52 ёшли маҳаллий аҳоли вакили, бегона қўй-эчкилар қамалган қўранинг эгаси. Айрим маълумотларга кўра, пода хўжайини қўра эгаси билан келишмасдан чорвасини унда сақлаган.
Гумонланувчи қўлга олинган. У айбига иқрор бўлиб, қилмишига ҳайвонлар эгаси билан ўзаро жанжали сабаб эканлигини тан олган.
Айбдорга нисбатан мамлакат Жиноят кодексининг "Қасдан ўзганинг мулкини йўқ қилиш" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Унинг учун профилактик чора танлаш масаласи ҳал этилмоқда.