Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

05.06.2020


ЙИЛ ЯКУНИГАЧА 47 ТА КЎП ҚАВАТЛИ АРЗОН УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛАДИ

Қашқадарёда жорий йил якунига қадар 1140 хонадонли арзонлаштирилган 47 та кўп қаватли уй-жой қурилади. Бу ҳақда "Қишлоққурилишинвест" МЧЖ инжиниринг компанияси Қашқадарё филиали хабар бермоқда.

Мазкур кўп қаватли уйларнинг 1080 хонадонли 45 таси туманларда барпо этилади. Шундан 843 та хонадон уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларга, 150 таси меҳнат мигрантларига, 35 таси алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилаларга, 52 таси эса оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга топширилади.

Ўз навбатида мазкур квартираларга қўшимча тарзда Қарши шаҳрида Мудофаа вазирлиги, ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари учун иккита беш қаватли 30 хонадонли уй-жой қурилиши режалаштирилган.

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича инжиниринг компанияси вилоят филиали келтирган қўшимча маълумотларга кўра, 2009-2016 йилларда Қашқадарёда ер майдони 6 сотихли 7578 та уй қурилган. 2017-2019 йилларда эса 5308 та арзон уй-жойлар барпо этилган бўлиб, шундан 1346 таси кўп қаватли 2 ва 3 хонали уй-жойлар бўлса, 2971 таси бир қаватли 2 сотихли 3 хонали уйлардир.

2019 йилда эса вилоятнинг қишлоқ массивларида 1085 та арзон уй-жойлар қурилган. Шундан Касбида 30 та, Китобда 112 та, Миришкорда 42 та, Чироқчида 47 та, Деҳқонободда 29 та, Ғузор туманида 54 та, Косон туманида 40 та, Қарши туманида 373 та, Нишон туманида 54 та, Яккабоғ туманида 80 та, Шаҳрисабз туманида 136 та, Қамаши туманида 32 та ва Муборак туманида   56 та уй-жой ўз эгаларига топширилган.

Report typo